Саида Мирзиёева «Қозон Кремли» музей-қўриқхонасидаги «Оламлар орасидаги нур» кўргазмасини томоша қилди

19:35 02 Декабрь 2025 Сиёсат
285 0

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Россиядаги «Қозон Кремли» музей-қўриқхонасида кеча 1 декабрь куни очилган «Оламлар орасидаги нур» кўргазмасига ташриф буюрди. Унда «Янги Қуддус» музейи ва И.Савитский номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи тўпламлари бирлашган.

Ўзбекистон мазкур экспозицияга рус авангарди усталари — Соломон Никритин, Александр Шевченко, Василий Чекригин, Сергей Романович, Михаил Цоколов, Роберт Фалк ва бошқаларнинг 70 та асарини тақдим этган.

«Қозон Кремли» ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, Шарқ ва Ғарб меъморчилик анъаналари уйғунлашган ноёб маскандир.

Саида Мирзиёева, шунингдек, Татар давлат академик театрида Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ҳамроҳлигида “Ричтер Трио” томонидан ижро этилган “Sands of Time” концертини томоша қилди.

Президент администрацияси раҳбари “Оламлар орасидаги нур” кўргазмаси доирасида маэстро Алибек Кабдураҳмонов раҳбарлигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри ҳамроҳлигида “Ричтер Трио” томонидан ижро этилган “Sands оf Time” концертини томоша қилган. Концерт Ғалиасқар Камол номидаги Татар давлат академик театри саҳнасида ўтказилди.

“Ушбу дастур бой тарихга эга: унинг премьераси 2023-йилда Берлинда бўлиб ўтган, кейинчалик Тошкент, Лондон, Париж ва Токиода намойиш этилган.

Бу мафтункор мусиқа Татаристоннинг энг муҳим маданий марказларидан бирида янграганидан хурсандман”, дейди Саида Мирзиёева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер