Саида Мирзиёева ҳам АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау бошчилигидаги Америка делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашувда АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари Ўзбекистонда кейинги 8 йил давомида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг шиддати ва жадал суръатини қайд этган.

«Биз мамлакатларимиз ўртасида савдо соҳасида очилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратдик. Жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдик», деб ёзди Саида Мирзиёева Telegram'даги саҳифасида.
Президенти Администрацияси раҳбарининг қўшимча қилишича, бундай учрашувлар томонларнинг салоҳиятини яхшироқ тушуниш ва рўёбга чиқариш имконини беради.

«Зеро, мамлакатимиз ўзининг очиқлик сиёсати билан таълим, маданият, иқтисодиёт ва бошқа кўплаб соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишда тобора кўпроқ ҳамкорларни жалб этмоқда», дейди у.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Муҳаммад Салоҳ фаолиятини Саудияда давом эттириши мумкин
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг