«Руминия-Ўзбекистон» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи билан учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Истанбул шаҳрида ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг йиллик йиғилиши доирасида Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Одилжон Маматкаримов «Руминия-Ўзбекистон» парламентлараро гуруҳининг раиси, ЕХҲТ ПА вице-президенти Габор Ҳаджу билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги фаолиятида ўзаро тажриба алмашиш, савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган учрашув давомида Ўзбекистон — Руминия муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, шунингдек, томонларнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро савдо ҳажмларини кўпайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида икки давлат парламентлари ўртасида алоқаларни янада мустаҳкамлаш ҳамда мулоқот ва учрашувлар мунтазам ўтказишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг