Рубио: АҚШ Ғазо устидан назоратни фаластинликларга топширишни режалаштирмоқда

11:24 24 Октябр 2025 Дунё
135 0

АҚШ Ғазо секторида ҳокимиятни босқичма-босқич Фаластин фуқаролик тузилмаларига топширишни мақсад қилган. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

— Биз охир-оқибат Ғазода Фаластин фуқаролик ҳокимиятининг шаклланишини кўришни истаймиз. Айнан шунга интиляпмиз. Ғазода фаластинлик полициянинг фаолият юритишини ҳам кўришни хоҳлаймиз, — деди Рубио.

Давлат котибининг таъкидлашича, Ғазода ҳокимиятни фаластинликларга босқичма-босқич топширишнинг ўзгармас шарти — ҲАМАС ҳаракатининг таъсирини бутунлай йўқотиш ҳисобланади.

Рубионинг сўзларига кўра, келажакда шакллантириладиган Фаластин полиция кучлари бошқа мамлакат мутахассислари томонидан тайёрланади ва ўқитилади.

— Албатта, бу жараён вақт талаб этади. Чунки полицияга одамларни шунчаки ишга олиш мумкин эмас — уларни текшириш, тайёрлаш, зарур инфратузилмани яратиш лозим. Бу ишга атиги етти-саккиз кун бўлди, ҳали олдинда жуда кўп ишлар турибди. Аммо биз бу жараённи охиригача етказишга қатъий бел боғлаганмиз, — деди Марко Рубио.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер