АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор Ўзбекистонга ташриф буюради
АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау 26–30 октябрь кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистон мамлакатларига ташриф буюрадилар.
Ташриф давомида Сержио Гор ва Кристофер Ландау ҳукумат вакиллари билан учрашиб, иқтисодиёт ва хавфсизликка оид кенг доирадаги масалаларни муҳокама қиладилар.
— Қўшма Штатлар Марказий Осиёдаги ҳамкор давлатлар билан ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо алоқаларини кенгайтириш йўлида ҳамкорликни давом эттиради. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг янада ривожланишига умид билдирамиз ва C5+1 дипломатик платформаси доирасида АҚШ ҳамда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги шерикликнинг ўн йиллик юбилейини нишонлаймиз, — дейилади баёнотда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг