Россиянинг «дўсти» Украинага борди. Ташрифдан мақсад нима?

France 24
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Киевга ташриф буюрди. Бу Россия ва Украина ўртасида бошланган конфликтлардан 2 йил ўтиб содир бўлди. Европа Иттифоқининг Украинани қўллаб-қувватлашини қаттиқ танқид қилувчи бош вазир Владимир Зеленский билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилмоқчи. Бу ҳақда «France 24» нашри хабар қилди.
Халқаро сиёсатчиларга кўра, бу ташриф «мажбурият юзасидан» бўлди, чунки Венгрия Европа Иттифоқига раислик қилаётган бир даврда бундай сиёсий тарафкашлик мамлакат обрўсига жиддий таъсир қилиши мумкин.
Виктор Орбан, аввалроқ, Европанинг Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдамини танқид қилган ва 50 миллиард евролик пакетини вақтинча блоклаган эди. Венгриялик сиёсатчи Европа Иттифоқининг йирик ёрдамларига қарши бўлишига қарамай, у Украина билан расмий аъзолик музокараларини очишга қаратилган ҳаракатига вето қўймади.
Венгрия бош вазири Россия президенти Владимир Путин билан илиқ муносабатларни сақлаб қолганликда айбланади. Гарчи унинг ўзи мамлакати манфаати учун барча билан муносабат ўрнатганлиги, шахслар у учун аҳамиятли эмаслигини айтиб келса-да, айбловлар доимий тарзда янграб туради.
Ташриф Венгрия Европа Иттифоқига раислик қилганидан бир кун ўтиб, иттифоқнинг кейинги олти ойлик кун тартибига таъсир кўрсатган. Унинг матбуот котиби Берталан Хаваси Зеленский билан мулоқотнинг асосий мавзуси тинчлик ўрнатиш имконияти бўлишини айтди. Зеленский Венгрия ўз раислиги даврида умумий Европа қадриятлари ва мақсадларини илгари суришига умид билдирди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Венгрия Украинага чегарадош бўлишига қарамай, Европа Иттифоқининг аксарият давлатларига қараганда камроқ украин қочқинларни қабул қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг