Россияда қийин аҳволда қолган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

15:24 23 Август 2025 Жамият
187 0

Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган 8 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Унда айтилишича, мазкур инсонпарварлик кўмаги юртимизда 30 июлдан 30 августгача эълон қилинган «Ватанга қайтариш» тадбири доирасида Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан амалга оширилган.

Бош консулхона ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида юртдошларимиз учун авиачипталар харид қилинган. Улар жорий йилнинг 20 август куни «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг «Новосибирск-Тошкент» рейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?