Россияда қамоқдан туннель қазиб қочиб кетган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди
Россиянинг Липетск вилоятида жойлашган 2-сонли колониядан 30 метрлик туннель қазиб қочган олти нафар маҳбусга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Lenta.ru» нашри хабар қилди.
Маълумотларга кўра, маҳбуслар икки ой давомида металл варақ, қувур бўлаги, белкурак ва кесувчи диск ёрдамида колония деворининг остидан туннель қазишган ва 2024 йил 25-октабр куни шу йўл орқали қочиб кетишган.
Улар Россия Жиноят кодексининг 313-моддаси яъни, озодликдан маҳрум этиш жойидан гуруҳ бўлиб қочиш бўйича айбдор деб топилди. Маҳбусларга 4,5 йилдан 12,5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Қочганларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқароси ва 1 нафар Тожикистон фуқароси бўлган. Улардан беш нафари дарҳол қўлга олинган, охиргиси эса 2024 йил 6 ноябрь куни Тамбов вилоятида ушланган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг