Россияда мигрантлар учун янги хизмат йўлга қўйилди
Россияда мигрантлар учун янги хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда Москва вилояти ҳудудий хавфсизлик бош бошқармаси хабар берди.
Ягона давлат хизматлари портали меҳнат мигрантлари орасидан фойдаланувчилар учун имкониятларни кенгайтирди. Энди Россия порталида «Меҳнат муҳожирлари ҳақида хабарлар» алоҳида бўлими мавжуд.
Шундай қилиб, иш берувчилар мигрантларни қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, шунингдек, «юқори малакали мутахассис» мақомига эга бўлган хорижий фуқароларга иш ҳақи тўлаш тўғрисида электрон хабарномалар юборишлари мумкин.
Алоҳида хизмат хорижий ишчи кучини жалб қилиш тўғрисида билдиришномаларни ўз вақтида топшириш имкониятларини кенгайтиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг