Россия самолёти Тошкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпаниясининг Фарғона—Москва йўналиши бўйича SU1971 рейсини амалга ошираётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати маълум қилди.
Бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган. Экипаж муқобил аэродромга боришга қарор қилди.
Boeing 737 самолёти маҳаллий вақт билан 22:11 да пойтахтга келиб қўнди. Самолётдан йўловчи (1954 йилда туғилган аёл) ва унинг юклари туширилгач инсульт гумони билан Тошкентдаги тиббиёт муассасаларидан бирига ётқизилди.
Самолёт Тошкент вақти билан соат 23:02 да Москвага учди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг