Россия ракетаси Эрон сунъий йўлдошларини орбитага олиб чиқди
Эронда ишлаб чиқарилган “Ковсар” ва “Ходход” сунъий йўлдошлари Россиянинг “Союз-2.1” космик кемаси томонидан орбитага муваффақиятли олиб чиқилди. Бу Москва ва Теҳрон ўртасидаги ўсиб бораётган ҳамкорликни акс эттиради.
“Союз-2.1” космик кемаси Россиянинг узоқ шарқидаги “Восточний“ космодромидан ҳавога кўтарилган ва учирилгандан тўққиз дақиқа ўтиб, орбитага етиб борган.
“Роскосмос”нинг таъкидлашича, Россиянинг иккита “Ионосфера-М” сунъий йўлдоши Ер атрофидаги космик об-ҳавони кузатиш учун мўлжалланган. 53 та кичик сунъий йўлдошлар, шунингдек, Россия-Хитой талабалари сунъий йўлдоши “Дружба АТУРК“ ҳам орбитага жойлаштирилди.
“Омид Фаза“ компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Ковсар“ сунъий йўлдошини лойиҳалаш 2019 йилда бошланган. ИРНА маълумотларига кўра, “Ковсар”нинг тахминий муддати уч йил, “Ходход” эса тўрт йил ишлаши керак.
2022 йилда Россия ракетаси Теҳроннинг илтимосига биноан Россияда қурилган “Хайём” номли Эрон Ерни кузатиш сунъий йўлдошини учирди. Феврал ойида Россия орбитага “Парс-1” номли яна бир Эрон сунъий йўлдошини чиқарган эди. Эрон давлат матбуотининг айтишича, “Парс-1” тадқиқот сунъий йўлдоши бўлиб, у орбитадан Эрон топографиясини сканерлайди.
Сўнгги йилларда Эроннинг фуқаролик космик дастурида бир қанча салбий натижалар кузатилган. Шунингдек, сунъий йўлдош ташувчи ракетанинг “Симурғ” дастурида кетма-кет бешта муваффақиятсиз учирилиш кузатилгани маълум.
Навбатдаги сунъий йўлдошнинг учирилиши Россия ва Эрон турли соҳалардаги алоқаларни кенгайтираётган бир пайтда, Украина ва Ғарб томонидан Теҳрон Москвани Украина нишонларига ҳужум қилиш учун учувчисиз самолётлар билан таъминлагани ҳақидаги танқидлар кучайган бир вақтда юз берди.
Эрон президенти Масуд Пезешкиан Россияга режалаштирилган ташрифини амалга оширмоқчи ва “ҳар томонлама стратегик шериклик” тўғрисида келишув имзоланиши кутилмоқда. Ташриф санаси ҳали тасдиқланмаган.
“Assosiated Press” томонидан таҳлил қилинган сунъий йўлдош тасвирлари Исроил 26 октябрь куни Эронга ҳужуми чоғида бир қанча космик стансияларни бомбардимон қилганлигини кўрсатмоқда. Эрон эса ўшанда Исроил ҳужуми минимал зарар келтирганини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг