Роналдунинг жамоаси Саудия Арабистони Суперкубоги финалига чиқди

19:59 19 Август 2025 Спорт
183 0

Бугун Гонконгда Саудия Арабистони Суперкубоги мусобақаси ўйинлари бошланди. Таъкидлаш керакки, ташкилотчилар бу гал мусобақани Испаниядаги анъанадан андоза олган ҳолда 4 та жамоа билан ўтказмоқда.

Бугун турнирни мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Ал-Иттиҳод» ва якунланган мавсумда бронза медалига эга чиққан «Ал-Наср» жамоалари бошлаб берди.

Қизиқарли кечган ўйин Роналду бошчилигидаги жамоанинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Голларга «Ал-Наср»дан Садио Мане ва жамоага янги келиб қўшилган Жоау Феликс муаллифлик қилди. «Ал-Иттиҳод»нинг жавоб голи Стивен Бергвейн ҳисобига ёзилди.

Шу тариқа ёзги трансферлар ойнасида 57 миллион евро сарфлаган «Ал-Наср» жамоаси Саудия Арабистони Суперкубогининг финалига йўл олди. Энди жамоа мусобақанинг бош соврини учун «Ал-Ҳилол» ва «Ал-Қадсия» ўйини ғолибига қарши ўйнайди. Мазкур баҳс 23-август куни ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?