Роналду жаҳон рекордини янгилашда давом этмоқда
Кеча, 9 сентябрь куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Хусусан, Будапешт шаҳрида жойлашган «Ференц Пушкаш» стадионида Венгрия терма жамоаси Португалияни қабул қилди.
Учрашув 2:3 ҳисоби билан меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Португалиядан голларга Жоау Канселу, Бернарду Силва ва терма жамоада гол уриш бўйича жаҳон рекордчиси Криштиану Роналду (141 гол, 223 ўйин) муаллифлик қилди. Венгрия терма жамоасининг жавоб голлари эса Барнабаш Варга ҳисобига ёзилди.
«Sofascore» Португалия термаси ҳимоячиси Жоау Канселуга энг юқори баҳони қўйди (9,2). Терма жамоадаги 141-голини урган Криштиану Роналдунинг ҳаракатлари эса 7 баллга лойиқ кўрилди.
Ушбу ғалабадан сўнг, Португалия терма жамоаси ўз гуруҳида 6 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Жамоа дастлабки турда Арманистон терма жамоасини 5:0 ҳисоби билан мағлуб этган эди.
Маълумот учун, Португалия Жаҳон чемпионати саралашининг 3-туридаги ўйинини 11 октябрь куни Ирландия терма жамоасига қарши Лиссабонда ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг