Республикада янги йўналишларда маҳаллий авиақатновлар йўлга қўйилади

11:40 27 Октябр 2022 Жамият
395 0

Фото: Халқ сўзи

«Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–412-сон, 26.10.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра:

2023 йил мартдан Самарқанд–Нукус, Самарқанд–Мўйноқ, Самарқанд–Термиз, Бухоро–Термиз, Наманган–Термиз ва Наманган–Нукус каби янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни бошлаш;

Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш;

▫️авиақатновлар жадвалини йўловчилар учун қулай бўлган темир йўл, автобус ва микроавтобус йўналишлари билан интеграциялаш орқали ягона логистика тизимини яратиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиачипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январгача узайтирилади.

Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари 2028 йил 1 январгача Ўзбекистонга олиб кириладиган, ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжатлар ва дастурий таъминот учун божхона тўловларини тўлашдан озод қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер