«Реал Мадрид» Қозоғистондан йирик ғалаба билан қайтди, «Ливерпуль» Туркия чемпионига ютқазди

Кеча, 30 сентябрь куни УЕФА Чемпионлар Лигаси мусобақасининг 2-тур ўйинлари старт олди. Кун доирасида бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди. Ушбу ўйинларга тўхталиб ўтамиз.
Ухламаган «Ливерпуль»
Туркиялик мухлислар ўзларининг қизиқ ишлари билан доим футбол жамоатчилигининг эътибор марказида бўлган. «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан истанбуллик футбол ишқибозлари ўз жамоасига ёрдам бериш учун яна бир «ажойиб» ишни амалга оширдилар.
Яъни ўйиндан бир кун олдин «Галатасарой» клубининг «ултрас» мухлислари «Ливерпуль» клуби жойлашган меҳмонхона олдида эрталабгача мушакбозлик қилишди ва бу орқали рақибларга муҳим ўйин олдидан ухлаш имконини беришмади. Бу нарса «Ливерпуль»га қанчалик таъсир кўрсата олгани бизга номаълумку, лекин ушбу баҳс кутилмагандек Туркия чемпионининг ғалабаси билан якунланди.
«Ливерпуль» таркибида ўтган ўйин билан солиштирганда, катта ўзгаришлар амалга ошмади. Лекин «Кристал Пэлас»га қарши ўйинни дисквалификация туфайли ўтказиб юбoрган Ҳуго Экитике асосий таркибга қайтди. Шунингдек, Муҳаммад Салоҳ захирада қолдирилди.
Учрашувнинг 16-дақиқасида «мерсисайдликлар» дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан «Наполи» собиқ футболчиси Осимҳен адашмади ва ҳисоб очилди.
Қизиғи, ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади ва «Галатасарой» бу йилги мавсум Чемпионлар Лигасидаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.
«Галатасарой» — «Ливерпуль» 1:0
Гол: Осимҳен (пен. 16)
«Галатасарой» — Чақир, Синго, Санчес, Бардакчи, Жейкобс, Лемина, Торрейра, Гундоған (Сара, 75), Акгюн (Саллай, 72), Йилмаз (Элмали, 85), Осимҳен (Икарди, 72).
«Ливерпуль» — Алиссон (Мамардашвили, 56), Фримпонг (Бредли, 62), Конате, ван Дейк, Керкез, Гравенберх (Исак, 62), Сабослай, Жонс, Виртц, Гакпо (Салоҳ, 62), Экитике (Макаллистер, 68).
«Атлетико»ни касрига қолган «Қайрат»
Одатда Европанинг гранди клублари Қозоғистон ва шунга ўхшаш қитъанинг иккинчи даражали мамлакатлари клубларига қарши ўйинларга ўринбосарлар жамоаси билан боришганини биламиз. Яқин тарихда «Манчестер Юнайтед» клуби Остонага академия тарбияланувчиларини жўнатганига гувоҳ бўлганмиз. Аммо кеча бундай бўлмади.
«Реал Мадрид» ушбу ўйиндан 3 кун олдин Ла Лига марказий ўйинида «Атлетико Мадрид»дан шармандали мағлубият қабул қилиб олганди. Жамоа бор аламини Қозоғистон чемпионидан олди.
Жамоа ўйинни жанговар таркиб билан бошлади. Асосий таркибдан фақатгина Федерико Валвердега дам берилди.
Учрашувда ҳисоб 25-дақиқада пенальтидан очилди. 11 метрлик нуқтадан Килиан Мбаппе адашмади. 52 ва 73-дақиқаларда Килиан яна 2 та гол киритишни уддасидан чиқди.
83-дақиқада Эдуардо Камавинга ҳисобдаги фарқни тўрттага етказди. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Браим Диас «Реал Мадрид»нинг ушбу ўйиндаги сўнгги голини киритди. Якуний ҳисоб 0:5.
«Қайрат» — «Реал» 0:5
Голлар: Мбаппе (25 пенальти, 52, 74), Камавинга (83), Диас (90+3)
«Қайрат» — Холмирза, Мата, Сорокин, Мартинович, Тапалов (Станоев, 64), Арад (Байбек, 64), Кассабулат, Громко (Зария, 80), Миринский, Жоржинио (Эдмилсон, 64), Сатпаев (Рикардинио, 80).
«Реал» — Куртуа, Ҳейсен, Алаба, Асенсио, Фран Гарсия, Чуамени (Камавинга, 80), Себалос, Гулер (Беллингҳэм, 80), Мастантуоно (Диас, 70), Винисиус (Родриго, 70), Мбаппе (Гонсало Гарсия, 80).
Огоҳлантиришлар: Громко (48), Арад (55).
«Атлетико» яна 5 та гол
Ушбу ўйиндан 3 кун олдин Диего Симеоне жамоаси бутун дунёни ҳайратга солиб, мағлубиятсиз серия қайд этиб келаётган «Реал Мадрид» жамоасини 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Бу гал Чемпионлар Лигасида ҳам «матрасчилар» 5 та гол киритишни уддасидан чиқа олишди. Рақиб — Германиянинг «Айнтрахт» клуби эканлиги бу ғалабанинг «вазни»ни янада оширди.
«Реал Мадрид» билан ўйинга солиштирганда «Атлетико» таркибида қатор ўзгаришлар амалга оширилди.
Ўтган ўйинда асосий таркибдан ўрин олмаган Гризманн, Распадори, Барриос ва Руггери каби футболчилар ушбу ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан майдонда ҳаракат қилдилар.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Распадори ҳисобни очди. 33-дақиқага келиб Ле Норман узоқ давом этган комбинацияни гол билан якунлади. Биринчи таймга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Антуан Гризманн Алвареснинг узатмасидан сўнг, «матрасчилар»нинг учинчи голига муаллифлик қилди.
57-дақиқада Буркардт ҳисобни биттага қисқартирди. 70-дақиқада Жулиани Симеоне яна орадаги фарқни 3 тага етказди. 12 дақиқа ўтиб эса, Симеоненинг ўзи пенальтидан ҳисобни 5:1 кўринишига олиб келди. Ўйин айнан ушбу ҳисоб билан якунига етди.
«Атлетико» — «Айнтрахт» 5:1
Голлар: Распадори (4), Ле Норман (33), Гризманн (45+1), Симеоне (70, пен. 82) — Буркардт (57).
«Атлетико» — Облак, Льоренте, Норман, Лангле, Руггери, Симеоне (Молина, 75), Галлахер, Барриос (Гонсалес, 75), Распадори (Коке, 55), Гризманн (Мартин, 90), Алварес (Баэна, 90).
«Айнтрахт» — Кауа, Коллинс (Аменда, 58), Коч, Зейт, Браун (Баҳоя, 71), Чаиби, Шири (Ҳёйлунд, 58), Доан (Гётце, 74), Узун (Ларссон, 58), Кнауфф, Буркардт.
«Бавария»дан йирик ғалаба
Худди «Реал Мадрид» каби Германия чемпиони «Бавария» ҳам иккинчи даражали клубга қарши асосий таркиб билан ўйнади. Натижадан ўйин голлар сериясига айланиб кетди.
Солиштирадиган бўлсак, «Бавария» клуби футболчилари «Transfermarkt» портали томонидан 906,7 миллион еврога баҳоланган. «Пафос»да эса ушбу рақам 25,8 миллион еврони ташкил этган.
Учрашувга тўхталсак, ўйинда ҳисоб 15-дақиқада Ҳарри Кейн томонидан очилди. 20-дақиқада Гуеррейро ҳисобдаги фарқни 2 тага етказди.
31-дақиқада Николас Жексон, 34-дақиқада эса Ҳарри Кейн гол киритишди. Тайм сўнгида «Пафос» футболчиси Орсич жамоасининг ягона жавоб голига муаллифлик қилди.
Биринчи таймда ўйин тақдирини ҳал қилган «Бавария» иккинчи бўлимни анча хотиржам ўтказди. 68-дақиқада Майкл Олисе жамоасининг бешинчи тўпини киритди. Баҳс айнан 1:5 ҳисоби билан якунланди.
«Пафос» — «Бавария» 1:5
Голлар: Орсич (45) — Гуеррейро (20), Жексон (31), Кейн (15, 34), Олисе (68)
«Пафос» — Микел, Лукассон, Голдар, Луис (Ланга, 59), Жажа (Димата, 59), Пепе, Сунжич, Пилес (Сема, 79), Орсич, Силва (Бассоуамина, 59), Драгомир (Қуина, 66).
«Бавария» — Ноер, Лаймер (Бисчоф, 83), Упамекано (Та, 73), Ким, Гуеррейро, Киммих, Павлович, Олисе (Карл, 73), Жексон, Диас (Гнабри, 46), Кейн (Боей, 64).
Финалчи «Прага»дан устун келди
Дастлабки турда Нидерландиядан ғалаба билан қайтган «Интер» бу турда ҳам ғалаба қозонишни уддалади. «Славия Прага» клуби «Джузеппе Меацца»дан 3 та тўп ўтказиб қайтди.
Учрашувда ҳисоб 30-дақиқада аргентиналик футболчи Лаутаро Мартинес томонидан очилди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Дюмфрис ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. 65-дақиқада Лаутаро дубльга эришди. Учрашув айнан 3:0 ҳисоби билан якунланди.
«Интер» — «Славия» 3:0
Голлар: Мартинес (30, 65), Дюмфрис (34)
«Интер» — Зоммер, Биссек (Аканжи, 67), Ачерби, Бастони, Дюмфрис (Дармиан, 76), Зелински (Барелла, 67), Чалҳаноғлу, Сучич, Димарко, Тюрам (Бонни, 66), Мартинес (Эспозито, 67).
«Славия» — Станек, Ҳашиока (Читил, 83), Зима, Чалоупек, Влчек, Доудера (Мбоджи, 49), Дорлей, Зафейрис, Садилек (Шранц, 46), Провод (Чам-Сарашевич, 71), Кусеж (Чори, 46).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг