“Реал Мадрид” йилни ғалаба билан якунлади
Кеча, 20 декабрь куни Испания Ла Лигасининг 17-тури доирасида “Реал Мадрид” жамоаси ўз майдонида “Севилья” билан куч синашди. Учрашув 2:0 ҳисобида “қироллик клуби“нинг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ҳисоб 38-дақиқада Жуд Беллингам томонидан очилди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
86-дақиқада Килиан Мбаппе пеналтидан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ушбу гол Килианнинг ушбу мавсумдаги 59-голи бўлди. Бу орқали Мбаппе “Реал Мадрид” сафида бир мавсумда энг кўп гол киритиш бўйича Криштиану Роналдунинг натижасини такрорлади.
Шу тариқа “қаймоқранглилар” 2025 йилнинг сўнгги ўйинини ғалаба билан якунладилар. Жамоанинг навбатдаги ўйини 2026 йилда бўлиб ўтади.
“Реал“ — “Севилья“ 2:0
Голлар: Беллингҳем (38), Мбаппе (86, пеналти).
“Реал” — Куртуа, Асенсио (Хименес, 90+3), Рюдигер, Ҳейсен, Фран Гарсия, Чуамени, Гулер (Камавинга, 72), Беллингҳем, Винисиус (Гонсало Гарсия, 83), Родриго, Мбаппе.
“Севилья” — Влаходимос, Хуанлу Санчес, Кармона (Салас, 84), Гудел, Маркан, Суазо (Осо, 60), Агуме (Янузай, 84), Соу, Менди (Гонсалес, 84), Ромеро (Пеке, 70), Алексис Санчес.
Огоҳлантиришлар: Кармона (34), Маркан (37), Родриго (41), Асенсио (60), Агуме (70), Соу (90+2).
Четлатиш: Маркан (68).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг