«Реал Мадрид» Англиядан 20 ёшли ҳимоячи харид қилди

09:52 15 Май 2025 Спорт
171 0

Англиянинг “Борнмут” клуби ҳимоячиси Дин Хёйсен фаолиятини Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг ёзишича, мадридликлар 20 ёшли ҳимоячи учун 60 миллион евро тўлашга келишиб олган. Ушбу сумма «Борнмут»га тўланади, аммо шартнома талабларига кўра, бу пулнинг маълум қисми бошқа клублар ҳиссасига ҳам ўтади.

Шартномада кўрсатилган ҳудудий келишувларга асосан, трансфер суммасининг 10 фоизи — яъни 6 миллион евро Италиянинг «Ювентус» клубига, яна 5 фоизи — яъни 3 миллион евро Испаниянинг «Малага» клубига берилади. Бу Хёйсеннинг аввалги клублардаги фаолияти ва трансфер келишувларида кўзда тутилган устама шартлар билан боғлиқ.

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, «Реал Мадрид» Хёйсенни ўз таркибига қўшиб олиш учун Лондоннинг «Челси» ва «Ливерпул» каби гранд клублар билан курашда ғолиб чиққан. Аввалроқ, Дин Хёйсен «Реал»га ўтишни шахсан ўзи истагани ва бошқа клубларнинг таклифларини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Дин Хёйсен «Борнмут» сафида 34 та учрашувда майдонга тушди. Унинг фаолияти давомида 3 та гол урган ва 1 та голли пас муаллифи бўлган. Бу натижалар мадридликлар мураббийлар штабини қизиқтириб, ёш ҳимоячининг трансфери амалга ошишига сабаб бўлган. «Реал Мадрид» мутахассислари Дин Хёйсендан келажакда жамоа ҳимоясининг асосий устуни сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?