Рақобат қўмитаси айрим банклар аҳоли кредит карталаридан асоссиз фоиз ва комиссия ечиб олаётгани юзасидан Марказий банкка сўров юборди
Рақобат қўмитаси Марказий банкка тижорат банкларининг кредит карта амалиётлари (операциялари)да истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан сўров юборди. Бу ҳақида қўмитанинг Telegram-каналида маълум қилинди.
Марказий банкка юборилган сўровда айрим давлат ва нодавлат тижорат банклари томонидан тақдим этилган кредит карталаридан коммунал хизматлар, ўқиш, тиббиёт ва суғурта ҳамда солиқ каби тўловлар ҳам нақд пулга ечишга тенглаштирилиб, улардан фоиз ва комиссиялар ундирилаётгани ўз навбатида аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани билдирилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 4, 12, 19,21 ва 23-моддаларига мувофиқ, давлат ва нодавлат банклар фаолиятини ўрганиб чиқиш ва уларнинг фаолиятини кредит карталари фоиз масалаларини қайта кўриб чиқиш, истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш ҳамда асоссиз олинган хизмат ҳақи пулларини қайтариш чораларини кўриш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига белгиланган тартибда сўров юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг