Рақамли технологиялар вазири ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги вакили билан учрашув ўтказди

14:54 03 Март 2023 Сиёсат
698 0

Фото: Халқ сўзи

Жорий йилнинг 2 март куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ЮНEСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари ва ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида аҳоли орасида медиа саводхонликни ошириш ва бу бўйича махсус тренинглар ташкил этиш, ҳунармандлик билан шуғулланаётган аёлларни қўллаб-қувватлаган ҳолда улар учун махсус Workshopлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган Foreign Languages телеканалини IT соҳасига оид контентлар билан бойитиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ва бу орқали чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган ёшларни ITга қизиқтириш, IT таълим йўналишида кенг қамровли ишларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистонни халқаро майдонда минтақавий IT хаб сифатида танитиш бўйича фикрлар алмашилди.

ЮНEСКО Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар юқори эканлигини қайт этиб, рақамлаштириш йўналишида ҳамкорликда лойиҳаларни давом эттиришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер