Раҳим Бекниёз ижодхона-музейи ташкил қилинди
Урганч шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, шоир ва драматург, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» Раҳим Бекниёз таваллудининг 101 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Адиб яшаб ижод қилган уйда ёдгорлик лавҳи ўрнатилиб, ижодхона-музейи ташкил қилинди.


Раҳим Бекниёз ўз асарлари билан миллий адабиётимиз ривожига баракали ҳисса қўшган адиблардан бири. Унинг «Биринчи учрашув», «Дерсу Узала изидан», «Овчининг куйлари», «Момиқжон», «Мовий тўлқинлар», «Сеҳрли дунё», «Интиламан», «Қалдирғочлар», «Тўтиё», «Темиртирноқ», «Бола мерган», «Армонли дунё» каби шеърлар, ҳикоялар, қисса ва очерклар китоблари чоп этилган. «Сенсиз яшолмайман», «Икки ўт орасида», «Кўк кўйлаклар», «Оқибат» каби пьесалари вилоят театрида саҳналаштирилган.
Одилбек Одамбоев,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг