Қуюқ туман туфайли икки аэропорт фаолияти чеклаб қўйилди
Нукус, Урганч ва Фарғона аэропортларини эрта тонгдан қуюқ туман қоплаган ва ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва учирилишига вақтинчалик чекловлар жорий этилган.
Хусусан, Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Санкт-Петербург – Урганч йўналиши бўйича HY-9638 рейси самолёти соат 06:04 да Бухородаги муқобил аэродромга қўнди.
Тошкент – Урганч/Урганч – Тошкент йўналиши бўйича HY-51/52 рейслари ҳам кечиктирилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт Тошкентдан Урганчга соат 12:00 га, қайтиш рейси эса соат 14:15 га кўчирилган.
Шунингдек, Тошкент — Нукус йўналиши бўйича HY-11 рейси ҳам Нукусдаги туман сабаб маҳаллий вақт билан соат 11:30 га қолдирилди.
Бундан ташқари, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Фарғона аэропортида самолётларни қабул қилишга чекловлар жорий этилган эди. Жумладан, Silk Avia авиакомпаниясининг Тошкент — Фарғона йўналишидаги US-401 рейси маҳаллий вақт билан соат 11:20 га кўчирилган.
Бироқ, айни пайтда Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилишга жорий этилган чекловлар олинган. Аэропорт одатий режимда ишламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг