Қуёшда жуда кучли портлаш қайд этилди

16:15 02 Ноябрь 2025 Дунё
1146 0

Иллюстратив фото

Қуёшдаги кучли портлашлар икки ҳафталик танаффусдан сўнг яна фаоллаша бошлади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Астрономлар маҳаллий вақт билан соат 03:26 да Қуёшнинг шарқий қисмида М1.0 даражали портлашни қайд этган. М тоифаси — қуёш фаоллигининг беш босқичидан тўртинчиси бўлиб, ундан юқори фақат энг кучли — X тоифаси ҳисобланади. Портлаш тахминан 11 дақиқа давом этган ва Ерга таъсир қилмаган.

Мутахассислар бу ҳодиса қуёш фаоллигининг янги кучайиш даври бошланганини кўрсатишини қайд этмоқда. Фаоллик авжи 3–9 ноябрь кунлари кузатилиши мумкин. Ҳозирча қуёшнинг чап қисмида Ер томон қараган икки йирик фаоллик маркази фаол бўлиб турибди. Улардан чиқaётган магнит ҳалқалар баландлиги 200–300 минг километргача етиши мумкин — бу Ер диаметридан тахминан 20 баравар катта.

Лаборатория маълумотларига кўра, портлашлар асосан рақами 4272 бўлган фаол ҳудуд яқинида қайд этилмоқда. Бироқ кеча тундаги портлаш ҳали рақам берилмаган, ундан ҳам каттароқ ҳудудда содир бўлган. Бу ҳудуд ҳали қуёш дискининг четидан тўлиқ чиқмаган бўлса-да, у аллақачон кучли энергия чиқаришни бошлаган.

Астрономлар яқин икки-уч кун давомида бу жараённи “чиройли табиий манзара” сифатида кузатиш мумкинлигини айтишмоқда. Бироқ келаси ҳафтанинг ўртасидан бу фаоллик Ерга таъсир кўрсатиши эҳтимоли юқори.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер