Қувасой шаҳрида “Она уйи” маркази фойдаланишга топширилди

Қувасой шаҳрида Фарғона вилоятидаги илк “Она уйи” маркази ўз фаолиятини бошлади. Тантанали очилиш маросимида таъкидлаб ўтилганидек, янги марказ меҳр ва умид, оилавий бахт тўкислиги, она ва бола тақдири ҳамда келажаги учун хизмат қилади. Ушбу марказда жамият равнақ-ривожини таъминлашда оилалар, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилиш мақсад қилинган.
— Бу масканда ҳомиладорлик пайтидан бошлаб, илк фарзандини дунёга келтираётган, 4 ёшгача болалар тарбияси билан банд бўлган ҳамда боласидан воз кечиш истагидаги хотин-қизларга хизмат кўрсатилади, — дейди марказ бош координатори Гулбаҳор Юсуфжонова. — Марказда мурожаатчиларга психологик кўмак, тиббий хизмат, ҳужжатларни тиклаш ва бошқа ҳуқуқий масалалар, таълим ва малака ошириш, иш билан таъминлаш каби йўналишларда ёрдам берилади.
Умуман олганда, замонавий ёндашувлар асосида фаолият кўрсатувчи марказ фаолияти орқали опа-сингилларимизни ҳар томонлама фаол қўллаб-қувватлаш кўзда тутилган.
Айни пайтда марказда психолог, тиббиёт ходимидан иборат 5 та иш ўрни яратилди. Бу ерда 24/7 режимида иш ташкил этилиб, тунги навбатчилар ҳам фаолият кўрсатади.
Айтиш жоиз, марказ ходимлари Қувасой шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутахассислари томонидан тавсия этилган хотин-қизлар билан ишлайди.
Ботир МАДИЁРОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг