Қурилиш корхоналари солиқ қарздорлиги салкам 750 млрд сўмга етди
1 декабрь ҳолатига кўра, 1043 та қурилиш корхоналарининг солиқ қарзи 100 млн сўмдан ошиб кетган.
2024 йил 1 декабрь ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари сони 1 043 тага, уларнинг жами қарзи эса 749,3 млрд сўмга етди.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, шундан 255,1 млрд сўми, яъни 34 фоизи солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.
Энг катта қарздорликка эга корхоналар рўйхати қуйида келтирилган:
1. “Tamirlash Qurilish Servis” МЧЖ
2. “Reliable Stroy Invest” МЧЖ
3. “Aziya Invest Favorit” МЧЖ
4. “Mustahkam Qurilish Development” МЧЖ
5. “Mohir-Quruvchi” МЧЖ
6. “Mimar-Quruvchi” МЧЖ
7. “Great Builders” МЧЖ
8. “Timur World Stroy” МЧЖ
9. “Touros Trading” МЧЖ
10. “Injinerig-Stroy Invest” МЧЖ
Ҳудудлар кесимида солиқ қарздорлиги энг кўп бўлган корхоналар кўрсаткичлари:
Тошкент шаҳри – 258,1 млрд сўм;
Бухоро вилояти – 78,8 млрд сўм;
Андижон вилояти – 68,9 млрд сўм.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг