Қозоғистонга олиб чиқиб кетилаётган тарихий гилам тўхтатиб қолинди
Фото: Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси
«Келес» темир йўл чегара божхона постида маданий бойликни олиб чиқишга бўлган уринишга чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, «Тошкент–Алмата» халқаро йўловчи поезди орқали чет давлатга чиқиб кетаётган йўловчининг юклари божхона назоратидан ўтказилганда, уларнинг орасида 1 дона гилам борлиги аниқланган. Шундан сўнг вақтинча сақловга олинган ҳамда ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида бадиий экспертиза тайинланган.

Маданий мерос агентлигининг тегишли хулосасига кўра, ушбу гилам бадиий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган маданий бойлик сифатида баҳоланиб, Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқилиши мумкин эмаслиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тахминий қиймати 5 миллион сўмлик мазкур гилам суднинг қонуний қарори қабул қилингунига қадар вақтинча олинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг