Қозоғистон расмийлари Сардобадаги тошқинни муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келмоқда

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ҳокими Умрзоқ Шукеев ва Қозоғистон сув хўжалиги соҳасининг мутахассислари Махтаарал туманида юз берган сув тошқини масаласини муҳокама қилиш учун Сирдарё вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда «Закон.кз» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур маълумот вилоят ҳокимининг ўринбосари Сакен Калькаманов томонидан брифингда айтиб ўтилган. Унга кўра, ишчи гуруҳ тегишли вазирликлар вакиллари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказади.
“Махсус гуруҳ Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Сирдарё вилояти раҳбарияти билан музокаралар ўтказади. Умуман олганда, ушбу ҳолат икки мамлакат ҳукумати билан биргаликда муҳокама қилинади ва ҳал қилинади. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳудудга 300 миллион кубометр сув келган.
Ҳозирча ҳеч қандай хавф йўқ, деб айтишга жуда эрта. Ўзбекистон томонидан сув оқими ҳали қайси йўналишда келиши номаълум, чунки қўшни давлат билан ҳозирги вазият ҳақида маълумот алмашиш тизимлаштирилмаган. Биз ушбу учрашув натижалари ҳақида қўшимча равишда хабардор қиламиз”, деган Сакен Калькаманов.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда Фердавсий қишлоғи тўлиқ сув остида қолган. Шу билан бирга, Мирзакент қишлоғини тўлиқ сув босмаган. Бироқ хавф мавжуд. Шу сабаб тўғон қурилмоқда.
«Бундан ташқари, Махтаарал туманида сув остида қолиши мумкин бўлган яна еттита аҳоли пункти аниқланди. Ҳозиргача сув босган қишлоқлардан 3111 сигир, 1110 от, 585 қўй, 34 туя эвакуация қилинди», дейилади Туркистон минтақавий алоқа хизмати хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Доллар курси тушишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг