Қорақалпоғистон ишсизликдан холи ҳудудга айланмоқда
Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Президентимиз томонидан Қорақалпоғистон иқтисодиётини кўтаришга, одамларнинг турмуш сифатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Натижада сўнгги етти йилда ҳудудда мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй бергани таҳлилий маълумотларда янада яққолроқ кўринади.
Масалан, авваллари 15 та тумандан 12 таси оғир ҳудуд бўлган Қорақалпоғистон бугун ўз даромадига эга. Хусусан, 15 триллион сўм инвестиция ҳисобига 5 минг 300 дан зиёд лойиҳа амалга оширилди. Орол денгизининг қуриган ҳудуди ўрнида 1 миллион 800 минг гектар яшил ўрмонзор барпо этилди. 51 минг оиланинг уй-жой шароити яхшиланди. 401 та маҳаллада қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
Эътиборлиси, Давлатимиз раҳбари ҳудуднинг шароитини ҳисобга олган ҳолда Қорақалпоғистонда бизнес юритиш учун бошқа ҳеч бир ҳудудга берилмаган имтиёзу имкониятлар яратиб берди. Қорақалпоғистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилашга доир ўндан ортиқ фармон ва қарор қабул қилингани юқорида келтирилган ҳудудни ривожлантиришга оид ишларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.
Биргина июль ойининг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси раҳбарлигидаги делегация Қозоғистон Республикаси ҳамда Россия давлатининг бир неча республикаларида бўлиб, нуфузли корхоналар ва хорижий инвесторлар билан музокаралар олиб борди. Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрида «Made in Uzbekistan. Industrial potential of Karakalpakstan» номли кўргазма-ярмаркасида Жўқорғи Кенгес Раиси ва Манғистау вилояти ҳокими раҳбарлигида икки эл масъуллари ва тадбиркорлари иштирокида учрашув ўтказилди. Мазкур ярмаркага 150 га яқин йирик бизнес вакиллари ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан қатнашиб, Қорақалпоғистондан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги келишувлар имзолашга эришилди.
Орадан кўп ўтмай 11 июль куни делегация Татаристонга борди. Қозон Экспо халқаро кўргазма мажмуасида Қурилиш ва пардозлаш материаллари технологиялари ва жиҳозларининг халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этди. Россия Федерацияси ҳудудлари билан ҳамкорлик муҳокамалари доирасида саноат, қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, Туризм, логистика, ип-калава ва тайёр трикотаж, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича умумий қиймати 328 млн. долларлик 64 ҳужжат, шундан, 131,2 млн. долларлик 22 инвестиция лойиҳалари, 184,7 млн. долларлик 32 экспорт шартномалари, 12,1 млн. долларлик 10 импорт шартномалари бўйича келишувларга эришилган.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистонда фаолият кўрсатаётган корхоналар билан Россия давлатидаги ҳамкор корхоналар ўртасида 2023-2024 йилларда давомида ташқи савдо айланмаси 129,6 млн долларга етказилган.
— Юртимизда инвестиция сиёсатини тубдан такомиллаштирилгани ва амалга ошириш борасидаги замонавий ёндашиш ва механизмларни кенг жорий этиш натижасида Қорақалпоғистонда ҳам инвестиция жараёнлари жадаллашмоқда, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси статистика бошқармаси Инвестициялар ва қурилиш статистикаси бўлими бошлиғи Саламат Мухаматдинов. — Кейинги йилларда республикамизнинг барча ҳудудларида ишбилармонлар учун қулай шароитлар яратиш борасидаги изчил чора-тадбирлар ҳудудларда бизнес муҳитини яхшиламоқда. 2024 йилнинг дастлабки 6 ойида республиканинг асосий капиталини оширишга 9 триллион 456,1 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция ўзлаштирилишига эришилди. Шундан чет эл инвестициялари ва кредитлари 6 триллион 851,4 миллиард сўмни, ёки 549,8 миллион долларни ташкил этди.
Қорақалпоғистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг 1 триллион 406,2 миллиард сўми қайта ишлаш саноатига, 385,6 миллиард сўми қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигига, 583,2 миллиард сўми ташиш ва сақлаш, 375,5 миллиард сўми қурилиш хизмат турига, 4 триллион 311,1 миллиард сўми тоғ-кон саноати ва очиқ конларда ишлашга, 107,7 миллиард сўми улгуржи ва чакана савдога, 152,9 миллиард сўми таълим хизмат турларига ўзлаштирилган. 2024 йилда умумий майдони 461,0 минг кв.м бўлган 2 минг 526 та турар жойлар фойдаланишга топширилиб, шундан 240,0 минг кв.м бўлган 1 минг 305 та турар жойлар қишлоқ жойларига тўғри келади. Умум таълим бериш мактаблари ва мактабгача таълим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ишларига 53,2 млрд.сўм миқдорида инвестициялар киритилди.
Республикамизда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, стратегик аҳамиятга эга бўлган тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини ўзлаштириш ва ресурслардан тўғри фойдаланиш борасидаги актив инвестиция сиёсатини олиб бориш чора-тадбирлари давом этмоқда. Хорижий ва маҳаллий инвестиция маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар натижасида бугун барча соҳаларида янгиланишлар, ҳудудларда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Қурилиш соҳаси мисолида айтсак, жорий йил инвестиция дастурлари доирасида жами 117 объектда 1 триллион 166 миллиард сўмлик, яъни, ўтган йилга таққослаганда 2 баробар кўп маблағ эвазига қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Эътиборлиси, жорий йилда умумий қиймати 9,3 триллион сўмлик 461 инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш натижасида 12 минг 317 янги иш ўрнини яратиш белгилаб олинган. Ишонамизки, бу борадаги кенг кўламли ишлар Қорақалпоғистонни ишсизликдан холи ҳудудга айлантиришга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг