Қоракўлда туманлараро перинатал марказнинг янги биноси фойдаланишга топширилди
Янги йил айёми кунларида Қоракўлда туманлараро перенатал марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
— Бу 2026 йилда нафақат Қоракўл, балки қўшни Олот ва Жондор туманларида истиқомат қилувчи ёш оилалар учун ҳам муносиб туҳфа бўлди, — дейди маҳалла фаолларидан бири М. Ражабова. — Негаки, болажон халқмиз. Фарзанднинг тўрт мучаси соғлом дунёга келиши хонадонимизга ёруғлик олиб киради. Қўшқаватли, замонавий бинода она ва бола саломатлигини ишончли муҳофаза этиш, шифокорларнинг ўз бурчларини сидқидилдан бажаришлари учун зарур барча қулайликлар мавжуд. Биз давлатимиз томонидан тиббиёт ходимларига шундай имкониятлар яратилиб, уларнинг меҳнати муносиб рағбатлантирилаётганидан ҳам хурсандмиз.

Ушбу лойиҳа рўёби учун 4 миллиард сўм миқдорида маблағ сарфланди. Беморларга мўлжалланган палаталар, шифокорлар кабинетлари, тиббий таҳлиллар, жарроҳлик амалиётлари ўтказиладиган хоналар, кутиш заллари — барча-барчаси замонавий талаблар асосида жиҳозланган. Марказдан «Осиё тараққиёт банки» кредити асосида сотиб олинган энг сўнгги русумдаги тиббий техника воситалари ҳам ўрин олди. Янги иншоот энг чекка ҳудудларида яшовчи аҳолини ҳам сифатли тиббий хизматдан баҳраманд этишга устувор вазифа сифатида қаралаётгани ифодасидир.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг