Қўқонда халқаро террорчи ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган шахс қамалди
Қўқон шаҳрида халқаро террорчи ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган ва бошқаларни ҳам бунга даъват қилган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда «Хавфсизлик» Telegram канали хабар қилди.
Қайд этилишича, Қўқон шаҳрида яшовчи шахс 2021 йилда «Telegram» мессенжерида канал яратиб, унга ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни жойлаб, каналнинг 9 нафар обуначисига тарқатган.
Бундан ташқари, у «Instagram» ижтимоий тармоғида ҳозирги кунда Сурия давлатида фаолият олиб бораётган «Тавхид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилотининг инструктор ва медиа тарғиботчиси билан боғланиб, унинг даъватлари таъсирига тушади. Сўнгра, Сурия давлатига жиҳод қилиш учун нима қилиш кераклиги тўғрисида ўзаро аудио ва хабар орқали ёзишмалар олиб бориб, ХТТ сафига қўшилишга хайрихоҳлик билдиради.
Шу билан бирга, ушбу шахс яқин танишлари ва ўзининг синфдошлари орасида «жамоат» шакллантириб, уларни Сурия ҳудудига «ҳижрат» қилиб, террорчи гуруҳлар қаторига қўшилишга даъват қилган.
ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида унинг ноқонуний ҳаракатлари тўхтатилиб, ҳуқуқий баҳо берилди.
Натижада, жиноят ишлари бўйича Фурқат туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг244 прим 1-моддаси 3-қисми «г» банди, 244 прим 2-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Аввалроқ Сурхондарё вилоятида вояга етмаган шахсларга ноқонуний равишда диний таълим бериб келган йигит қўлга олингани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг