Қонун нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланилиши таъминланади
Ўзбекистонда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш мақсадида янги қонун қабул қилинди. «Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун расман тасдиқланди.
Ушбу қонун билан Жиноят-процессуал кодекси ва «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунга муҳим ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти жиноят ишлари бўйича тергов юритиш ваколатларига аниқлик киритилади. Бу эса иқтисодий ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш механизмларини кучайтиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Бюджет кодексига ҳам қатор ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати органлари ваколатлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси зиммасига юклатилди. Бу чора-тадбирлар молиявий назоратни кучайтириш ва давлат маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлашга қаратилган.
Янги қабул қилинган қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. Ушбу қонун ислоҳотлари иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш ва қонун нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланилишини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг