Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуродов интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг 23 августдаги фармойишига кўра, Шерхон Алламуродов 2025 йилнинг биринчи ярмида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган. Шу сабабли Меҳнат кодексининг 312-моддаси 1-қисми 2-бандига асосан унинг ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима ундирилиши белгиланди.
Шерхон Алламуродов 2025 йил январидан буён Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритмоқда. У 1986 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган, подполковник ҳарбий унвонига эга.
Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли лавозимларда ишлаган, жумладан, вилоят ИИБ бўлим бошлиғи ҳамда Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи сифатида фаолият олиб борган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг