Қирғизистондаги ёнғинда оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлди

Фото: «Турмуш»
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жойлашган уйда юз берган ёнғин оқибатида бир оиланинг олти нафар аъзоси — 34 ёшли аёл ва унинг беш фарзанди ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Турмуш» нашри хабар берди.
Билдирилишича, ҳодиса бугун, 22 октябрь куни тонгда Ўш шаҳри Он-Адир маҳалласидаги Орозбеков кўчасидаги уйлардан бирида рўй берган.
Маълумотларга кўра, мазкур уй таъмирланиш жараёнида бўлган ва хонадонда электр иситгич қурилмаси ишлатилгани айтилмоқда. Махсус хизматлар тахминига кўра, айнан шу қурилма ёнғинга сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ёнғин соат 03:30 атрофида яшаш уйининг подвал қисмидан бошланган ва уй қисқа фурсат ичида бутунлай ёниб кетган.
«Тонгда намозга тургандим, ойнадан қарасам — қўшни уй қизил ёруғликда ёниб турибди. Кўчага чиқсам, эшиклар очиқ, ичкарида она ва унинг беш боласи бор эди. Олов тез тарқалди, ҳеч ким чиқишга улгурмади», дейди қўшнилардан бири.
Қўшниларнинг қайд этишича, оила ўтган йили янги уйга кўчган ва алоҳида яшай бошлаган бўлган. Оила бошлиғи иш излаб хорижга кетган, марҳума эса яқинда ўз маҳалласидан аёллар кийими дўкони очган.
Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълум қилишича, ёнғин ҳақидаги чақирув соат 05:56 да келиб тушган. Воқеа жойига 29-сонли ёнғин бўлими етиб бориб, 06:01 да ишни бошлаган ва оловни 06:25 да локаллаштирган.
Aниқланишича, ёнғин оқибатида 34 ёшли аёл ҳамда унинг 13, 11, 9, 6 ва 2 ёшдаги фарзандлари ҳалок бўлган. Уларнинг жасадлари суд-тиббий экспертизасига юборилган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг