Францияда ноқонуний муҳожирлар сони 700 минг нафарга етди
Франция ҳудудида тахминан 700 минг нафар ноқонуний муҳожир яшаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Лоран Нунес маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
— Агар давлат томонидан кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳақидаги маълумотларга асосланадиган бўлсак, мамлакатимизда ноқонуний муҳожирлар сони 700 минг атрофида. Бу фақат тахминий рақамлар, аниқ сонни билмаймиз, — деди вазир.
Нунеснинг сўзларига кўра, Франция ҳукумати ноқонуний миграцияга қарши фаол чоралар кўрмоқда.
— Бу жуда муҳим ва мураккаб масалалар бўлиб, улар бизнинг Европа ҳамкорларимизга ҳам тааллуқли. Шу боис бу масала Европа даражасида ҳам муҳокама қилинмоқда, — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ хорижий ОАВлар 2012 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда Францияда ноқонуний муҳожирлар сони 73 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг