Йил бошидан бери АҚШдан 500 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир депортация қилинди
Жорий йилнинг январь ойидан бошлаб АҚШдан 515 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир депортация қилинган. Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазирининг ёрдамчиси Триша Маклафлин маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
Маклафлиннинг сўзларига кўра, Дональд Трампнинг иккинчи президентлик муддатининг биринчи йили якунига қадар (яъни 2026 йил 20 январга қадар) депортация қилинганлар сони рекорд даражадаги 600 минг нафарга етади.
Умуман олганда, йил бошидан буён АҚШни 2 миллиондан ортиқ муҳожир тарк этган, уларнинг тахминан 1,6 миллион нафари мамлакатни ихтиёрий равишда ташлаб кетган, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш тарафдори сифатида бир неча бор чиқиш қилган. У Америка тарихидаги энг кенг кўламли ноқонуний муҳожирларни депортация қилиш операциясини ўтказиш ниятида эканини билдирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг