Қирғизистон ва Қозоғистон Президентлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни муносабати билан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ҳамда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев табриклади.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилган.
Суҳбат аввалида Қирғизистон Президенти давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, мустаҳкам соғлик, Ўзбекистон Республикасига тинчлик-осойишталик, равнақ ва барқарор тараққиёт тилаган.
«Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Қирғизистон Президентининг яқинда Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар тўпламини, шу жумладан қўшма «йўл харитаси» асосида ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди», дейилади хабарда.
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев эса ўз табригида Ўзбекистон етакчисининг бунёдкорона сиёсати ва оқилона раҳбарлиги туфайли бугун ўзбек халқининг эътирофига ва халқаро ҳамжамиятда ҳақли равишда катта обрў-эътиборга эга бўлганини таъкидлаган.
«Ишончим комил, Сизнинг стратегик йўлингизга қатъий амал қилиб, муҳим ташаббус ва ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириб, қардош ўзбек халқи фаровон Янги Ўзбекистонни барпо этишда Сиз қўйган юксак мақсадларга эришади.
Мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшаётган улкан шахсий ҳиссангизни юксак қадрлайман», деган Тоқаев.
Шунингдек, у Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қатъий интилишини тасдиқлар экан, Шавкат Миромоновичга битмас-туганмас куч-ғайрат, оилавий фаровонлик ва қардош Ўзбекистон равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятида янги муваффақиятлар тилаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг