Қашқадарёдаги аянчли ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Қашқадарё вилоятида «Nexia-2» ва «Cobalt» автомашиналар иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 7 ноябрь куни соат 17:20 ларда Ғузор тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг 1257-километрида «Nexia-2» ва «Cobalt» русумли автотранспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида бир нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлган, икки нафар фуқаро тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бўлимига мурожаат қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг