Қашқадарёда сайлов куни 100 та автобус ва 200 та енгил автомобиль бепул хизмат кўрсатади
Фото: Ф. Бозоров / Халқ сўзи
Бу ҳақида Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Нарзулла Намозов маълум қилди.
Н. Намозовнинг айтишича, жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида воҳадаги энг олис, транспорт қатнови кам ҳудудларга 100 та автобус ва автобуслар қатнаши қийин бўлган қишлоқларга 200 та енгил автомобиль хизмати бепул йўлга қўйилади.
Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ва бир қатор йўловчи ташувчи корхоналар раҳбарларининг ушбу хайрли ташаббусидан кўзланган мақсад аён - сайловчилар узоғини яқин, оғирини енгил қилишдир. Шунга кўра сайлов куни қатнайдиган мазкур автотранспортлар қатнови графиги ва йўл харитаси тузилди.
Ф. Бозоров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг