Қашқадарёда қор бўронида қолиб кетган 10 киши қутқарилди

13:34 24 Январь 2026 Жамият
208 0

Фото: ФВВ

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида қор бўронида қолиб кетган фуқаролар қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 23 январь куни соат 18:00 да Қашқадарё вилояти ФВБга Деҳқонобод тумани «Мустақиллик» МФЙ ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида кучли шамол бўлиши натижасида кузатилган қор бўронида бир нечта автомобилнинг ҳаракатлари чекланиб, фуқаролар йўлда қолиб кетгани ва уларга амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Хабарга асосан, махсус йўл танламас автомобилида ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, қийин аҳволга тушиб қолган 10 нафар фуқарони хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

«Ўзгидромет» агентлигининг маълум қилишича, бугун, 24 январь куни кундуз куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Шу муносабат билан сафар режасини тузаётган фуқаролар аввало эҳтиёткорлик чораларини кўриб олиши зарар қилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер