Қашқадарёда эркак укасини тириклайин ёқиб юборди
Қашқадарё вилоятида эркак укасини тириклайин ёқиб юборди, деб хабар беради «Дарё».
Маълумотларга кўра, 1 ноябрь куни Ғузор туман прокуратурасига Пачкамар маҳалласида шахси номаълум жасад топилгани ҳақида хабар келиб тушган. Жасад куйган, қўл ва оёқлари сим билан боғланган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қотилликда гумонланувчи қўлга олинди, маълум бўлишича, қурбоннинг 43 ёшли акаси.
Мавжуд маълумотларга кўра, марҳум спиртли ичимлик мастлигида онаси билан жанжаллашиб, уйдан чиқиб кетган, шундан сўнг укаси топиб, уйига олиб келган. Сўнг қўл-оёғини сим билан боғлаб, уриб, тепаликка олиб бориб, ёқиб юборган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг