Қаршида «Uzbekistan Airports»нинг 15 миллонинчи йўловчиси тантанали кутиб олинди
«Ural Airlines» авиакомпаниясининг «Москва – Қарши» йўналишидаги U6-2457 рейси орқали турмуш ўртоғи ва фарзанди ҳамроҳлигида Қарши халқаро аэропортига етиб келган Сарвиноз Бўриева «Uzbekistan Airports» АЖ тизимига кирувчи аэропортлар хизматидан жорий йилда фойдаланган 15 миллионинчи йўловчи сифатида қайд этилди.
Юбилей рақам соҳиби аэропорт раҳбарияти ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали равишда кутиб олинди. Унга «Ўзбекистон аэропортларининг фахрий йўловчиси» сертификати, саёҳат учун мўлжалланган чамадон, брендли эсдалик совғалари ҳамда Қаршидан Москвага бепул авиачипта олиш учун ваучер топширилди.

— Йил бошидан буён 15 миллион нафар йўловчига хизмат кўрсатилиши шунчаки рақам эмас, балки мамлакат аэропорт инфратузилмасининг барқарор ривожланаётгани ва йўловчилар оқими изчил ортиб бораётганининг яққол далилидир, — деди Қарши халқаро аэропорти директори Ўктам Қурбонназаров. — Қарши халқаро аэропорти учун бундай аҳамиятли воқеага мезбонлик қилиш катта шараф бўлиб, бу ҳудудий аэропортларни ривожлантириш ва миллий ҳаво транспорти тизимида тутган ўрнимизнинг тасдиғидир.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг