«Қамчиқ» довонда иккита машина автоҳалокатга учради

«Қамчиқ» довонида «Lacetti» ва «Cobalt» машиналари автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Наманган ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 август куни соат 04:40ларда А-373 автомобиль йўлининг Водий-Тошкент йўналишида «Lacetti» автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган юк машинасига урилиб, ЙТҲ содир этган.
Натижада «Lacetti» йўловчиси оғир тан жароҳати билан вафот этган. 2-йўловчи эса шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳудудда соат 08:39 ларда ҳам CОБАЛТ бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб ўзи билан бир йўналишда йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасининг орқа қисмига ва йўлнинг ўнг томонида ҳаракатланиб кетаётган яна бир юк машинасига бориб урилган.
Ҳодиса оқибатида «Cobalt»да бўлган икки йўловчи оғир тан жароҳатлари билан вафот этган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг