Қайси ҳудуд хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи?

12:09 02 Декабрь 2024 Иқтисодиёт
341 0

2024 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 15 297 тани ташкил этган. Бу ҳақида статистика агентлиги хабар берди.

Ўтган йилнинг шу давридан буён хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 2 278 тага кўпайган.

Бундай корхоналар сони бўйича энг етакчи ҳудуд Тошкент шаҳри бўлиб, 9 949 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

Кейинги ўринларда қуйидаги вилоятлар жой олган:

Тошкент вилояти — 1 755 та;

Самарқанд вилояти — 597 та;

Сурхондарё вилояти — 471 та;

Фарғона вилояти — 497 та;

Андижон вилояти — 326 та;

Бухоро вилояти — 350 та;

Наманган вилояти — 209 та;

Навоий вилояти — 242 та;

Қашқадарё вилояти — 151 та;

Жиззах вилояти — 205 та;

Сирдарё вилояти — 227 та;

Хоразм вилояти — 142 та;

Қорақалпоғистон Р. — 176 та.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер