Путин Украина муносиб жавоб олишидан огоҳлантирди
Россия Президенти Владимир Путин Украина мамлакат жанубига бостириб кириб, Россия барқарорлигига путур етказмоқчилигини таъкидлади. Унга кўра, шу сабаб Украинага муносиб жавоб берилади. Ўтган ҳафта Украина кучлари Россия чегарасини кесиб ўтиб, Курск вилоятининг ғарбий қисмларини ёриб кирди. Украина ҳарбий қўмондони унинг кучлари Россия ҳудудининг минг квадрат километрга яқинини назорат қилаётганини айтди.
Москва ҳужумни тўхтатиш учун ўз қўшинларини жойлаштириб, ҳарбий зарба берди. Россия Мудофаа вазирлиги душанба куни Курск шаҳрига қўшимча кучлар ва ресурслар келганини маълум қилган. 12 август куни Зеленский Курск ичида Украина ҳарбий кучлари ҳаракатланаётганини илк маротаба тасдиқлади.
Аввалроқ, Курск губернатори Алексей Смирнов олти кунлик Украина ҳужумлари 28 та аҳоли пунктларига зарар етказгани ва ҳужум чегарадан тахминан 12 км ичкарида, 40 км кенгликда давом этаётганини маълум қилган. Унинг қўшимча қилишича, 12 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 121 минг киши эвакуация қилинган ёки жанг майдонларини тарк этган. Режага кўра, 180 минг нафар аҳоли эвакуация қилиниши лозим.
Вилоят губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, душанба куни Россиянинг Белгород вилоятида ҳам эвакуация буйруғи чиқарилди. Бунга Курс билан чегарадош Красная Яруга тумани Украина кучлари томонидан босиб олинишига бўлган қўрқув сабаб бўлган.
Украина хавфсизлик хизмати Россия Киев ҳарбийларини уруш жиноятларида ёлғон айблашга уринаётганини маълум қилди. Шунингдек, Москва ҳам иккинчи томонни сохта операциялар ўтказишда айбламоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг