ПСЖ «Барселона» футболчисини сотиб олмоқчи
Франциянинг ПСЖ клуби «Барселона» футболчиси Ламин Ямални сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Championat.com нашри хабар берди.
Манбада ёзилишича, Париж клубининг кейинги икки трансфер бозоридаги асосий мақсади Ламин Ямал бўлади. Жамоа испаниялик 18 ёшли футболчи учун 230 миллион евро таклиф қилмоқчи.
Агар ушбу трансфер амалга ошса, бу футбол тарихидаги энг қиммат харид бўлади. Маълумот учун, ҳозирда бу борадаги энг яхши натижа Неймарга тегишли — унинг трансфери учун ПСЖ 222 миллион евро сарфлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямал «Барселона»нинг асосий жамоасида 2023 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Футболчи шу вақтга қадар клуб таркибида 111 та ўйинда майдонга тушиб, 27 гол урган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг