Президент Шавкат Мирзиёев муҳим ташаббусларни илгари сурди
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон давлат раҳбари Марказий Осиё давлатларининг БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режаси доирасидаги минтақавий ҳамкорлик мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция иштирокчиларига йўллаган Мурожаатида минтақада БМТнинг Контртерростик бошқармаси идорасини очиш таклифини илгари сурди.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, минтақада терроризмга қарши кураш стратегиясини янада муваффақиятли амалга ошириш Қўшма ҳаракатлар режаси ижросини доимий мониторинг қилиш ва танқидий баҳолаш, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш механизмларини кучайтиришни тақозо этади. Шу билан бирга, давлат раҳбари Марказий Осиёда терроризмга қарши қарши курашишда максимал самарага эришиш учун унинг хавфсизлик масалаларини ҳал этишда иштирок этаётган етакчи халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни таъминлашни таклиф қилди.
Давлатимиз раҳбари Марказий Осиёда кибертерроризм бўйича Ягона электрон тармоқни ташкил этиш бўйича ташаббусни илгари сурди. Ушбу таклиф мазкур соҳада тажриба ва маълумотлар, тадқиқотлар ва энг яхши амалиётлар билан алмашиш ишига хизмат қилади. Президентимизнинг сўзларига кўра, бугун дунёнинг деярли барча давлатлари кибермаконда террорчиликка дуч келмоқда. Интернет радикал ғояларни тарқатиш, одамларни ёллаш, молиявий таъминлаш, режалаштириш ва террорчилик фаолиятини содир этишнинг воситасига айланиб бормоқда.
Бундан ташқари, кибермакондаги хавфсизликка таҳдиднинг трансчегаравий хусусияти ахборот соҳасида экстремизм ва террорчиликнинг турли кўринишларига самарали қаршилик кўрсатишнинг ягона халқаро ҳуқуқий механизмларини ташкил этишни талаб этади.
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Контртерростик бошқармасининг шафелигида минтақавий Экспертлар кенгашини таъсис этишни таклиф қилди.
«Охирги йилларда Марказий Осиё мамлакатлари ҳарбий можаролар ҳудудидан 1500 дан зиёд фуқароларини қайтаришди, уларни реабилитация ва реинтеграция қилишда ноёб ёндашувларни ишлаб чиқишди», дея қайд этди Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган халқаро конференцияда.
«Мамлакатларимизнинг келажаги ёш авлод қандай вояга етиши, қандай таълим олиши, улар учун қандай шароит ва «ижтимоий юксалиш»лар яратишимизга боғлиқ», - деди Президент. Ёшларни радикал ғояларга қарши жараёнларга жалб этиш мақсадида Президентимиз 2023 йилда Самарқандда доимий фаолият кўрсатувчи Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари Ёшлар кенгашини чақиришни таклиф этди. Қайд этилганидек, мазкур платформа мамлакатларимиз ёшлари ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, ёш авлоднинг ўзини-ўзи англаши учун қулай шарт-шароит яратиш ва барқарор жамиятни шакллантириш бўйича тажриба алмашиш юзасидан мазмунли Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг