Президент «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни «Ўзбекистон нефть ва гази» халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россиянинг «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.
Россиянинг ёқилғи-энергетика соҳасидаги етакчи компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қазиб олиниши қийин бўлган конларни ўзлаштириш ва соҳани рақамлаштириш борасидаги шерикликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг