Президент давлат харажатларининг 70 фоиздан ортиғи нимага сарфланаётганини айтди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш, одамларга яшаш учун қулай шароит яратиш кўп ўлчовли камбағалликни қисқартиришда муҳим қадам бўлади.
Шу мақсадда қарийб 3,5 миллион аҳоли яшайдиган шароити оғир 1 мингта маҳаллада инфратузилма яхшиланмоқда. Натижада шу йилнинг ўзида 470 минг хонадон томорқасига сув борди, яна 790 минг хонадонда электр энергияси таъминоти яхшиланди.
Келгуси йилда маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, иш ўринларини кўпайтириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга яна 400 миллион доллар ажратилади. 32 та туман ва 328 та оғир маҳалла танланиб, уларни ривожлантириш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади.
Шунингдек, 810 та маҳаллада сув, канализация, йўл, мактаб ва боғча қуриш бўйича 1,3 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади. Уй-жойга муҳтож ва даромади паст аҳолига ипотека тизимидан фойдаланиш учун ҳар йили 200 миллион доллар субсидия ажратилади.
Президентимиз халқаро молия институтларини ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда камбағалликни қисқартириш талабини киритишга чақирди.
Президентимиз Ўзбекистонда давлат харажатларининг 70 фоиздан ортиғи айнан Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун сарфланаётганини таъкидлади. Шу билан бирга, глобал миқёсда ушбу мақсадларга эришиш учун ривожланаётган давлатларга йилига 4 триллион доллардан зиёд маблағ зарур.
Бундай шароитда хавф-хатарларни объектив баҳолаш, молиявий ресурсларни жалб қилиш, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича “камбағалликка қарши курашнинг янги молиявий архитектураси”га эҳтиёж сезилмоқда.
Ушбу масалаларга ечим топиш мақсадида Президентимиз 2026 йилда кўҳна Хива шаҳрида халқаро молия институтлари, донор ташкилотлар ва ҳамкор давлатлар иштирокида юқори даражадаги конференция ўтказишни таклиф қилди.
“Инсон қадрини улуғлаш орқали уларга муносиб шароит яратиш, бу борада камбағалликни қисқартириш – Янги Ўзбекистондаги барча ислоҳотларнинг замирини ташкил қилади.
Бир нарсага аминман: Ўзбекистон ортга қайтмас ислоҳотлар йўлидан қатъий бориб, камбағалликни қисқартириш борасида ҳам, Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришиш бўйича ҳам барча мажбуриятларини бажаришга ҳаракат қилади”, деди сўзининг якунида давлатимиз раҳбари ва анжуман ишига муваффақиятлар тилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг