Президент Шавкат Мирзиёев “Blackrock” инвестиция компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрига амалий ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида “Blackrock” инвестиция компанияси директорлар кенгаши аъзоси ва катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлесини қабул қилди.
“Blackrock” – Американинг активлар ва фондларни бошқариш, шунингдек, молиявий хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик инвестиция компанияси. Компания активлари 11 триллион АҚШ долларидан ошади.
АҚШнинг етакчи компанияси билан стратегик шерикликни, энг аввало, энергетика, транспорт ва сув инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Қўшма фонд ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланди. Тез фурсатда Платформа концепцияси келишилади ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг