Европа Суперлигаси ва UEFA келишув арафасида — 2027 йилдан янги мусобақа бошланиши мумкин

Европа Суперлигаси ва UEFA раҳбарлари яқин йилларда қитъада клуб футболини янги форматда ташкил этиш масаласида келишиб олиш арафасида турибди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Манбага кўра, икки ташкилот Чемпионлар Лигасини мутлақо янги кўринишда ўтказиш ниятида. Шу билан бирга, мусобақа номи — “UEFA Champions League” сақланиб қолади. Янги форматда қуйидаги ўзгаришлар назарда тутилган:
— Мусобақада 36 та клуб иштирок этади.
— Жамоалар икки тоифага ажратилади: UEFA рейтингида энг юқори ўринда турган 18 та топ-клуб ва ўрта рейтингдаги 18 та клуб.
— Топ-18 жамоа ўзаро рақобат қилади, ўрта рейтингдаги 18 та клуб эса ўз гуруҳида беллашади.
— Турнир ўйинлари мухлисларга Netflixʼга ўхшаш махсус платформа орқали бепул ёки жуда арзон нархда намойиш этилади.
Маълумот учун, ушбу янги форматдаги мусобақа 2027 йилдан старт олиши кутилмоқда.
Агар келишувга эришилса, Европа клуб футболининг энг нуфузли турнири янги тарихий босқичга қадам қўяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг