Покистонда йўловчи самолёти туражойлар устига қулаб тушди

16:05 22 Май 2020 Дунё
892 0

Покистоннинг Карачи шаҳри "Жинна" халқаро аэропорти яқинида Pakistan International Airlines (PIA) тегишли йўловчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Самолёт Лаҳор шаҳридан Карачи шаҳри ички рейсни амалга ошириб, "Жинна" аэропортига қўниши керак эди.

Reuters хабарига, лайнер бортида 107 киши, 99 йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳозирча қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага техник носозлик туфайли самолётнинг қўнишида вужудга келган муаммолар сабаб бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?